1

Шавкат Мирзиёев Марказий банк фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақидаги Фармонга имзо чекди

ЖАМИЯТ 11.01.2018, 23:53
Шавкат Мирзиёев Марказий банк фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақидаги Фармонга имзо чекди

Фармонга кўра, Марказий банк жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида асосий вазифаси банк хизматлари истъемолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш бўлиб ҳисобланган Марказий банкнинг Банк хизматлари истъемолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.

Бундан ташқари, асосий вазифалари тегишлича банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва Марказий банкнинг пул-кредит операцияларини ўтказиш бўйича чора-тадбирларини амалга ошириш бўлиб ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг назорат қўмитаси ва Кредит қўмитаси ўз фаолиятини бошлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1