1

Бир кунда хавфсизлик камари тақмаслик билан боғлиқ салкам 1000 та ҳолат қайд этилди

ЖАМИЯТ 13.01.2018, 09:13
Бир кунда хавфсизлик камари тақмаслик билан боғлиқ салкам 1000 та ҳолат қайд этилди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 11 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида жами 2698 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, 21 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 38 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 54 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 30 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 283 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 187 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 2 та бўйсунмаслик, 949 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.

Жами 123 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1