Жамоатчилик асосида ташкил этилган мактабга санъатга қизиқувчи ёшлар жалб этилган. Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева «Мақом мактаби»га, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов эса «Аския мактаби»га бадиий раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали қошида ташкил этилган «Мақом мактаби» ҳамда «Аския мактаби» ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 15:00 дан ўз машғулотларини давом эттиради.







