1

Жиноятчи инспекторнинг қулоғини тишлаб, узиб олди (фото)

ЖИНОЯТ 13.01.2018, 17:32
Жиноятчи инспекторнинг қулоғини тишлаб, узиб олди (фото)

11 январь куни Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани суди томонидан ўтказилган очиқ сайёр судида 1988 йил 1 августда Бухоро вилоятида туғилган Анвар Қодировнинг жиноий иши бўйича суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА ахборот маркази мухбири Муаттар Муродова “Менинг юртим” телеканали “Марказий студияси”га хабар берди.

2017 йил 2 сентябрь куни соат 19:00 ларда 1988 йил 1 августда Бухоро вилоятида туғилган Анвар Қодиров Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Аҳмад” кафеси ички ҳудудида кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, официант билан ўзаро жанжал чиқарган ҳолда жамиятда юриш қоидаларини қасддан менсимасдан Чилонзор туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори Ш. Калмурзаевни бесабаб ҳақоратлаб, қулоғининг бир бўлагини тишлаб, узиб олган. Натижада “Енгил тан жароҳати” етказиб , безорилик жиноятини қасддан содир қилган.

Судланувчи Анвар Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, Анвар Қодировга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1