Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида Қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида»ги 676–I-сонли Қарорига қисман ўзгартишлар киритиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қабул қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида»ги 890–II-сонли ва 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида»ги 892–II-сонли қарорлари маълумот учун қабул қилиниши таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари этиб қуйидагилар сайланган:
Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори
Абдуназаров Олимжон Тоштемирович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи
Артикова Светлана Баймирзаевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси
Курбанкулов Суяржон Машарипович - Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси
Мирзаев Абдуманоб Кучкарович - Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси
Норов Жалил Халилович - Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси
Ражабов Эсанбай - Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси
Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори
Фаттоев Ёқуб Талабович - Бухоро вилояти Пешку тумани «Фаттоев» фермер хўжалиги раҳбари
Ходжакулов Эркин Гайбуллаевич - Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари М.Х.Ахмедов, А.Дусбаев, Ю.У.Караев, С.С.Касимов, Г.Р.Рустамова, К.Тогаев, М.С.Ходжаев, Ў.Ш.Холов, А.Ширинов, С.Х.Шукуров,К.Т.Юсупов ва М.К.Якубованинг ваколатлари ўзлари берган аризаларга биноан тугатилди.
Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. Собиров томонидан имзоланиб, қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирди.





