Мазкур фожеа Чиноз туманида 14 январь куни тонги вақт билан соат 6:15 лар оралиғида юз берган. Тошкент вилоятининг «Пахта» темирйўл бекатида 1982 йилда туғилган, вақтинча ишсиз фуқаро Д.Н. эҳтиётсизлик қилиб йўлни кесиб ўтаётган вақтда поезд уриб юборди. Поезд ҳайдовчиси Бухоро — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган эди.
Фуқаро воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди “xabar.uz” нашри.





