14 январь куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қўрғонида яшовчи, вақтинча ишсиз С.Х.нинг хонадонида уй ичида бўлган кишилар хонадаги табиий газда ишловчи иситиш печкасидан чиққан ис газидан заҳарланиб, Тошкент шаҳридаги 16-сонли касалхонага ётқизилган.
Туман ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисми хабарига кўра заҳарланганлар орасида меҳмонлар ҳам бўлишган.






