1

Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Миллий хавфсизлик концепцияси тайёрланмоқда

СИЁСАТ 19.01.2018, 09:40
Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Миллий хавфсизлик концепцияси тайёрланмоқда

Ўзбекистонда жорий йили янги таҳридаги Миллий хавфсизлик концепцияси тайёрланади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».

Сафоевга кўра, концепция мамлакатда вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ташқи ва ички таҳдидларга муносабатга янгича ёндошувларни ўзида акс эттиради. Ҳужжатда, олдинроқ қабул қилинган янги мудофаа доктринаси каби, халқаро вазият ва миллий хафсизликка таҳдидлардаги ўзгаришлар инобатга олинади.

Амалдаги «Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик концепцияси тўғрисида»ги қонун 1997 йилда қабул қилинганди. Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида ҳам кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1