“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК баҳор-ёз жадвалида Тошкент-Рига-Нью-Йорк йўналиши бўйича рейсларни кўпайтиришни режалаштирди.
Якшанба кунлари амалга ошириладиган одатдаги рейсдан ташқари 8 майдан эътиборан пайшанба кунлари ҳам парвозлар амалга оширилади.
HY101 рейсининг Тошкентдан учиш вақти пайшанба ва якшанба кунлари 04-40 да амалга оширилади, HY102 рейсининг Нью-Йоркка қўниши соат 12-30 да бўлади. Кўрсатилган учиш ва қўниш вақтлари маҳаллий соатларда кўрсатилган.





