АсосийJamiyat

“Beeline” уруш фаҳрийларига дунёнинг исталган нуқтасига бепул қўнғироқ қилиш имконини берди

“Beeline” алоқа оператори Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 25 апрелдан 10 майга қадар Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Полкдошга қўнғироқ” анъанавий акциясини ўтказади.

Бутун мамлакат бўйлаб фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 69 йиллиги муносабати билан фронтовиклар ҳамда фронт орти меҳнаткашлари учун байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Unitel‘нинг ҳудудий филиаллари ушбу тантаналар доирасида “Полкдошга қўнғироқ” акциясини ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар.

25 апрелдан 10 майга қадар Beeline‘нинг 20 шаҳардаги 27та савдо ва хизмат кўрсатиш барча офисларида – Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Гулистон, Самарқанд, Жиззах, Қарши, Термиз, Бухоро, Навои, Нукус, Ургенч, Денау, Ғиждувон, Зарафшон, Шахрисабз, Ангрен ва Марғилон шаҳарларида Beeline мобил сўзлашув пунктлари очилади, у ердан фахрийлар дунёнинг исталган нуқтасига бепул қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин бўлади. Beeline‘нинг ҳусусий офисларини қулай аниқлаш учун у ерларда акциянинг махсус қиёфалари жойлаштирилади.

“Полкдошга қўнғироқ акцияси” – Ўзбекистонда Beeline‘нинг энг мукаррам анъаналаридан бири, чунки жасоратини бутун мамлакат қадрлайдиган инсонларни хурсанд қилиш учун мойиллик қилади, – дея таъкидлади Unitel‘нинг ҳудудий ривожланиш бўйича директори Ғулом Ортиқов. – Бу йил акция олтинчи маротаба республиканинг ўнлаб йирик шаҳарларини қамраб олган ҳолда янада кенг миқёсда бўлиб ўтади. Чин дилдан ишонаманки, бутун дунё бўйлаб фахрийлар ва уларнинг яқинларини яна бирлаштира оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, “Полкдошга қўнғироқ” акцияси Ўзбекистонда 2009 йилдан бери муваффақиятли ўтказиб келинмоқда. Ҳар йилги акцияда турли минтақалардан минглаб Иккинчи Жаҳон урушининг қатнашчилари иштирок этишади.

    Бошқа янгиликлар