АсосийSUG'DIYONA

Бахт келтирувчи гуллар

'Бахт келтирувчи гуллар'ning rasmi

Хонаки гулларнинг инсонга бахт келтиришини эшитганмисиз? Бунга кўпчилик ишонмаслиги мумкин, аммо Хитойнинг фэн-шуй таълимотига кўра, биз ўз уйимизда меҳр билан парваришлаб ўстирадиган кўпгина хонаки гулларнинг ўзига хос "каромати" бўлиб, уларнинг бири хонадонингизга даромад келтирса, яна бири бахт, бошқаси эса қувонч олиб келиши мумкин. Аммо шундай гуллар борки улар ўз эгаларига фақатгина салбий қувват ато этиб, умрини хазон қилишга ҳам қодир. Олимларнинг узоқ йиллик кузатишлари натижасида ана шундай гуллар туркумини ҳукмингизга ҳавола этмоқчимиз.


Спатифиллум (халқ орасида "Аёл бахти" номи билан машҳур). Бу кўп йиллик ўсимлик Жанубий Америка ўрмонларида ўсади. Ўсимлик ҳар қандай шароитда ҳам ривожланади, фақатгина унга ҳар куни сув пуркаб туриш, баҳорда эса янги тупроққа кўчириб ўтказиш зарур. Спатифиллум бор хонадонда турмушга чиқа олмаётган қизлар тезда ўз бахтини топишади, аёллар фарзандли бўлишади, оилада эса доимо севги-муҳаббат, ўзаро ҳурмат ҳукмронлик қилади.

Узамбар бинафшаси ёки сенполия бинафшалари доимо эътиборда бўлишни ҳуш кўргани боис, ёруғликни севишади. Аммо очиқ қуёшда қолдирсангиз, барглари тезда "куйиб" оқиш-сарғиш рангга киради. Бинафшалар хонадондаги тинчлик-тотувликни сақлайди. Бундан ташқари, хитойликлар уни абадий муҳаббат рамзи сифатида ҳам қадрлашади.

Хитой атиргулининг иссиқсеварлиги боиси - унинг асл ватани тропик ўрмонлар бўлиб, 35 даража ҳарорат хитой атиргули учун энг мақбулидир. Агар уйингизда хитой атиргули пайдо бўлса аллақачон унут бўлиб кетган тўйғуларингизнинг янгиланишини кутаверинг.



Хойя, яъни шамсимон чирмовуқ дунёнинг аксарият мамлакатлари, хусусан Италия, Франция, Индонезия, Канадада бир-бирига кўнгил қўйган ёшларнинг энг асосий совғасидир. Уйда ўстирилган хойяни эса ётоқхона деразасининг токчасига қўйсангиз, оилавий бахт олиб келади.

Аихризонни халқ орасида "муҳаббат дарахти" деб ҳам аташади. Мазкур хонаки гул 30 см.га-ча ўсиб, унинг барглари юрак шаклида бўлгани боис ўз эгасига бахт ва муҳаббат келтиради.



Калатея гулининг Ватани Жанубий Америка бўлиб, унинг нақш қопланган чиройли барглари ҳар қандай хонадоннинг кўрки бўлиши шубҳасиз. Қадимги ҳиндулар калатеяни "оила бахтининг калити" деб аташган. Сиз ҳам уни хонадонингизда ўстиринг ва уйингиз бахт ва қувончга тўлишига ишонинг.



Хлорофитум ҳам "оила гули"дир. У ҳар қандай шароитга ҳам мослашиб, тез ўсади. Чиройли Қунчалари эса кўнгилларни яйратиб, кўзни қувонтиради. Хлорофитум сувни яхши кўргани учун уни тез-тез суғориб туриш лозим.


Оксалисни нафақат уйда, балки боғда, манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстириш мумкин. Яна бир ғаройиб, антуриум гули ҳам борки, кўпчилик уни "эркаклар бахти" деб аташади. Унинг 10 дан ортиқ нави бўлиб, қуёшни ёқтирмайди, юқори нам-ликда ўсади. Унинг заҳарли эканлигини ҳам унутманг. Аммо айнан антуриум эркакларга куч-қувват бағишлаши билан бирга, муваффақият ва бахт келтиради.


Матлуба АБДУСАТТОРОВА,
Жиззах шаҳар Саломатлик марказининг раҳбари

    Бошқа янгиликлар