1

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилди

СПОРТ 22.04.2014, 13:32
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилди

Шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб твиттердаги расмий саҳифасида хабар берди.

Мойес ўтган мавсум якунлангач, Алекс Фергюсондан жамоани қабул қилиб олган эди.  Ҳозирда клуб 34 та учрашувдан сўнг 7-ўринни эгаллаб турибди. “Манчестер Юнайтед” келаси йили Европа Чемпионлар лигасида қатнашиш имконидан маҳрум бўлган.

 The Daily Mail нашрининг хабар қилишича, клубни вақтинчалик Райан Гиггз бошқариб туради. Нашрнинг қайд этишича, ”Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимига асосий давогар голландиялик Луи Ван Галь бўлиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1