1

Қамоқдаги шахсларнинг яқинлари билан учрашув хоналари ҳақи оширилдими?

ЖАМИЯТ 30.01.2018, 12:24
Қамоқдаги шахсларнинг яқинлари билан учрашув хоналари ҳақи оширилдими?

Айрим оммавий ахборот воситаларида қамоқдаги шахсларнинг яқинлари билан учрашув хоналари ҳақ миқдори оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди, деб ёзади ЎзА. Бу маълумот юзасидан Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Қутбиддин БУРҲОНОВ тушунтириш берди.

– 2017 йил 29 декабрда Молия ва Ички ишлар вазирликлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун янги тарифлар тасдиқланди.

Қарор иловасида 2 кишилик хонага суткалик тўлов энг кам иш ҳақининг 5 фоизи, яъни 8 минг 612 сўм, 3 кишилик хонага суткалик тўлов энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, яъни 17 минг 224 сўм, 4 кишилик хонага суткалик тўлов энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида, яъни 25 минг 836 сўм этиб белгиланди.

Айрим оммавий ахборот воситаларида мазкур тарифлар оширилган, деб талқин қилинди. Шу боис жазони ижро этиш муассасаларидаги узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этилгани учун аввал белгиланган нархларга эътибор қаратилса яхши бўларди. Демак, олдин 2 кишилик хонага суткалик тўлов - 15 минг 895 сўм, 3 кишилик хонага – 30 минг 100 сўм, 4 кишилик хонага – 45 минг 166 сўмни ташкил этган.

Яна бир қулайлик. Тариф асосида тўловлар маҳкумлардан, 16 ёшгача бўлган болалардан (агар болалар катта ёшли кишилар билан келмаган бўлса), 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан, кам таъминланган оилалардан бўлган шахслардан (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси асосида) ундирилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1