2014 йилнинг 23 апрель куни тахминан соат 18 дан 10 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар, Шайхантоҳур кўчаси 89-уйда жойлашган “Лабзак” Бизнес маркази биносида портлаш юз берди.
Олинган маълумотларга кўра, бинонинг 1-қаватида табиий газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида алангаланиш юз берган ва оқибатда маиший газнинг физик чақнаши содир бўлган.
Ҳозирда ҳодиса оқибатларини батараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Қуйида Фейсбук ижтимоий тармоғининг "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари томонидан воқеа жойидан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.