Марафончининг кейинги манзили – Париж

ЖАМИЯТ 30.01.2018, 17:51
Марафончининг кейинги манзили – Париж

Тойлоқ туманидаги Пайшанба Сиёб маҳалласида яшовчи Шокирхон Аҳроров мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридан Самарқанд шаҳригача бўлган 300 километрлик масофани югуриб босиб ўтди, деб ёзади "Зарафшон" газетаси.

Улуғ Йўлбошчимизнинг пойтахтдаги ҳайкали олдидан старт олган 50 ёшли марафончи кеча Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари, спорт фахрийлари, маҳалладошлар ҳамда ёшлар томонидан кутиб олинди.

– Ушбу масофани беш кун давомида забт этишга муваффақ бўлдим, - дейди Ш.Аҳроров. – Наврўз байрами арафасида Регистондан Қарши шаҳригача югуриб ўтишни, кейинчалик велосипедда Франциянинг Париж шаҳрига йўл олишни режалаштиряпман.

Ташаббускор марафончига жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи топширилди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1