1

Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилмоқда? Иқтисодиёт вазирлиги изоҳ берди

ИҚТИСОДИЁТ 31.01.2018, 19:02
Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилмоқда? Иқтисодиёт вазирлиги изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мамлакатда гўшт нархининг ошиш сабабларига аниқлик киритди.

Таъкидланишича, вилоятлар ва туманларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш комплексларининг етарли даражада ривожланмагани, фермер ва деҳқон хўжаликларининг маҳсулдор чорва моллари билан таъминланмагани ҳамда маҳсулдор чорва молларини етиштириш соҳасидаги илмий изланишларнинг етишмаслиги гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига олиб келмоқда.

Озуқа-ем маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларининг етишмаслиги, ерларнинг шўрланиши, озуқа-ем маҳсулотлари таннархининг юқорилиги, реализация қилишдаги “воситачилар”нинг кўплиги ҳам гўшт маҳсулотлари нархининг қимматлашувига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун: 2017 йилда мол гўшти 35,9 фоизга, қўй гўшти – 31,4 фоизга, парранда гўшти – 33,1 фоизга ошган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1