1

Тахтакўпирлик 9 ёшли жаҳон рекордчисининг онаси нимадан хавотирда?

ЖАМИЯТ 01.02.2018, 11:06
Тахтакўпирлик 9 ёшли жаҳон рекордчисининг онаси нимадан хавотирда?

Кейинги пайтда тахтакўпирлик 9 яшар Жансулув Татлимуратованинг жаҳон рекордини янгилагани тўғрисидаги хабар шов-шув бўлиб кетди, деб ёзади "Халқ сўзи" газетаси.

Гап шундаки, Тахтакўпир туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича шуғулланиб келаётган Жансулув ўтган йилнинг 8 декабрида Тошкентда бўлиб ўтган ноёб қобилиятли болаларнинг “Индиго” спорт мусобақаси финалида темирни 5 дақиқа тишлаб турди ва жаҳон рекордини янгилади. Ундан олдинги энг яхши натижа 4 дақиқаю 30 сония эди.

— Жансулув 3 ёшидан бошлаб спорт мактабимизга қатнай бошлаган, — дейди рекордчининг устози, бадиий гимнастика бўйича мутахассис Гулсара Ондасинова. — Ўтган даврда у жуда кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди. Жумладан, 2015 йил 31 декабрда Тошкентда ўтказилган “record.uz-2015” мусобақасининг финал босқичида “Энг эгилувчан пластик қиз” деган эътирофга сазовор бўлди. Ушбу мусобақанинг 2016 йилгисида ғолиб бўлиб, Хитой мамлакатида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Айни пайтда Жансулув мусобақанинг Россия давлатида ўтказиладиган босқичига тайёргарлик кўрмоқда.

— Қизимга кўз тегмасин, деб ҳам хавотирланаман, — дейди онаси Гулмира опа. — Чунки, уйда тайёргарлик жараёнида у ўша усулда 7 дақиқагача туришга эришди. Ҳозир устозлари уни Россияда бўладиган мусобақага 10 дақиқача тура оладиган ҳолатга тайёрлашаяпти. Ишқилиб, омадини берсин.

Жансулув онасининг айтишича, Гиннеснинг рекордлар китобига хат йўлланган ва ижобий жавоб келишидан умидвор.

Дарҳақиқат, юртимизда истеъдодли ва ноёб қобилиятли ўғил-қизлар жуда кўп. Яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда қулайликлар эса уларга йўл очмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1