1

Ўзбекистонда 303 та янги автобус йўналиши очилади

ЖАМИЯТ 01.02.2018, 11:58
Ўзбекистонда 303 та янги автобус йўналиши очилади

Яқин истиқболда Ўзбекистонда яна 303 та янги автобус йўналиши жорий этилади. Уларнинг 240 таси қишлоқ жойларига мўлжалланган, деб ёзади «Халқ сўзи». 2000 йилда республика бўйича 2032 та йўналишда аҳолига хизмат кўрсатилган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 4375 тага етди.

Қолаверса, автобусларда онлайн GPS тизими орқали масофадан кузатиш тизими жорий этилаяпти. Республика автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатнинг турли шаҳарларида автобус ва микроавтобусларга шундай қурилмалар ўрнатилиб, синовдан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Марказий Осиёда биринчи бўлиб жамоат транспортида йўл ҳақини нақд пулсиз тўлаш тизими амалга киритилмоқда. Республиканинг барча шаҳарларида босқичма-босқич жорий этиладиган бу жараёнга мўлжалланган қурилмалар Хитойнинг Yiwu Angnu Trading Company компанияси томонидан етказиб берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1