АсосийJamiyat

Ҳайдовчи телефонга чалғиганлиги оқибатида икки йўловчи вафот этди

'Ҳайдовчи телефонга чалғиганлиги оқибатида икки йўловчи вафот этди'ning rasmi

28 январь куни соат 20:00да “Nexia” автомашинаси “ГАЗ 5327” русумидаги юк ташувчи автомашинага бориб урилди ва ЙТҲ натижасида икки йўловчи вафот этди.

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаментининг хабарига кўра, воқеа Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Чоржўй ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 9-километрида содир бўлган.

1989 йилда туғилган “Nexia” автомашинасининг ҳайдовчиси, ўзининг қўл телефонини зарядга қўймоқчи бўлгани сабабли чалғийди ҳамда бунинг натижасида у бошқарувни йўқотиб, юк машинасига бориб урилди.

ЙТҲ натижасида 4 та йўловчи жароҳат олди ҳамда 2 нафар йўловчи Самарқанддаги шифохонада вафот этди.

Бу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Тергов бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатди.

    Бошқа янгиликлар