"Ливерпуль" ва "Челси" фанатлари учрашувдан сўнг муштлашишди (ФОТО)

СПОРТ 28.04.2014, 14:16
"Ливерпуль" ва "Челси" фанатлари учрашувдан сўнг муштлашишди (ФОТО)

Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Челси" (0:2) учрашувидан сўнг "Энфилд" стадиони яқинида клуб фанатлари ўртасида келишмовчилик юзага келди. 

The Daily Mail нашрининг ёзишича, лондонлик мухлислар "Ливерпуль" сардори Стивен Жерард ҳақида уни ҳақоратловчи қўшиқлар куйлашган. Бу эса ўз навбатида "Ливерпуль" мухлисларига ёқмаган. Оқибатда икки клуб мухлислари ўртасида муштлашиш юз берган. Воқеага полиция аралашгач, жанжал тўхтаган. 

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 45-дақиқасида "Ливерпуль" сардори Жерарднинг хатосидан сўнг Челси ҳужумчиси Демба Ба ҳисобни очган ва "Ливерпуль"ни қийин аҳволга солиб қўйган. Учрашув 0:2 ҳисоби билан лондонликлар ғалабаси билан якунланган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1