1

2021 йилгача Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми икки баробарга оширилади

ИҚТИСОДИЁТ 04.02.2018, 12:49
2021 йилгача Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми икки баробарга оширилади

Иқтисодиёт вазирлигининг ахборот хизмати маълумотига кўра ўтган йилда республикада кўмирга бўлган талаб 4,8 миллион тоннани ташкил этиб, бу эҳтиёж тўлиқ қопланган.

Кўмир корхоналари тармоғини барқарор ва мувозанатли тараққий эттириш, кўмир ва кўмир маҳсулотларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида иқтисодий сектор, ижтимоий тармоқ соҳалари ва аҳоли талаблари инобатга олинган 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланган.

Дастурга кўра 2021 йилга келиб Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми 11 миллион тоннани ташкил қилади.

Маълумот учун, айни вақтда Бойсун ва Шарғун кўмир конларида модернизация ишлари бошланган. Геологлар хулосасига кўра, мазкур конларда жами 60 миллион тоннадан зиёд тошкўмир заҳираси бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1