Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 10 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу қарор инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражаси ҳамда пул-кредит кўрсаткичларининг 2014 йилга белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб қабул қилинди.





