1

«Бавария» - «Реал» - 0:4 (ВИДЕО)

СПОРТ 30.04.2014, 09:52
«Бавария» - «Реал» - 0:4  (ВИДЕО)

Кеча Европа чемпионлар лигаси доирасида Бавария ва Реал клублари ярим финал жавоб учрашувини ўтказдилар.

Биринчи учрашувда 1:0 ҳисобидаги ғалаба "Реал"ни жавоб учрашувида ортиқча босимсиз ҳаракат қилишига замин яратиб берди. Иккинчи учрашувда ҳатто "Реал" мухлислари ҳам кутмаган ҳисоб қайд этилди. Мадридликлар "Бавария" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритишди. Умумий ҳисоб эса 5:0 кўринишига келди. Учрашувда Серхио Рамос ҳамда Криштиану Роналду иккитадан тўп киритишди. 



"Реал"нинг финалдаги рақиби номи бугун Лондонда аниқланади. "Челси" ўз майдонида Мадриднинг бошқа бир клуби "Атлетико"ни қабул қилади. Биринчи учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланган. Учрашув 23:45 да бошаланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1