Бухоро шаҳар ИИБга, Урганжиён кўчасида яшовчи Муҳаммедов Аъзам Музаффарович ариза орқали мурожаат қилиб, Шарқ-1 кўчаси, 23/77-хонадонда яшовчи, Қўлдашев Ражаббой Эргашевич ўзининг жиноий шериги 1980 йилда туғилган“LUNA SALE PLYUS” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлайган, Боғишамол кўчаси 28-уйда яшовчи Нарзуллаев Умид Нуруллаевич билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, унинг ишончига кириб Мустақиллик кўчасида жойлашган “ФЛАГМАН” кафеси олдида учрашиб, унга арзон нархда автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ишончини суиистеъмол қилиб, А.М.Муҳаммедовнинг 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликларини билдирган.
Шунингдек, Р.Қўлдашев ва У.Нарзуллаевлар ўзларининг жиноий ҳаракатларини такроран қасддан давом эттириб, Ромитан тумани, Фурқат кўчаси 12-уйда яшовчи Қурбонов Рахим Низомовичнинг ҳам ишончига кириб, Газли шоҳ кўчаси ҳудудида учрашиб, унга арзон нархда автомашина олиб беришини ваъда қилиб, Р.Н.Қурбоновнинг 10.400.000 сўм нақд пул ва 2.700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Қўлдашев ва У.Нарзуллаевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.