1

“Севол” ҳалокати қурбонлари сони 226 нафарга етди

ДУНЁ 02.05.2014, 18:29
“Севол” ҳалокати қурбонлари сони 226 нафарга етди

Жанубий Корея соҳилларида чўкиб кетган “Севол” йўловчи кемаси қурбонлари сони 226 нафарга етди. Бу ҳақда Киодо нашри хабар бермоқда.

76 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.  Нашрнинг қайд этишича, қутқарувчилар айрим ҳалок бўлганларнинг жасадини воқеа жойидан бир неча километр узоқликдан топишган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Севол йўловчи кемаси ҳалокатидан сўнг ҳукумат ҳаракати учун узр сўраган. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ҳалокат олдини ва эффектив қутқарув ишларини олиб бора олмаган.

Шунингдек,   мамлакат бош вазири Чон Хон Вон ҳалокат олдини олишдаги хатоларни тан олиб, истеъфо берган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1