1

Афғонистон делегацияси Тошкентга амалий ташриф билан келади

СИЁСАТ 09.02.2018, 11:46
Афғонистон делегацияси Тошкентга амалий ташриф билан келади

9 февраль куни Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича Катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Ташриф дастуридан ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1