Бугун Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари старт олади.
Шу муносабат билан мазкур Олимпиада ҳақида маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.
Олимпиада-2018
Ташкилотчи шаҳар: Пёнгчанг (Жанубий Корея)
Иштирокчи мамлакатлар сони: 92
Спортчилар сони: 2500 дан ортиқ
Медаллар: 102 та жамланма
Очилиш маросими: 9 февраль
Ёпилиш маросими: 25 февраль
Расмий сайти: www.pyeongchang2018.com/en
XXIII қишки Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9 - 25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида ўтказилади.
Ўйинларни ўтказиш учун аввалига учта шаҳар - Анси (Франция), Мюнхен (Германия), Пёнгчанг (Жанубий Корея) номзодлари кўрсатилганди.
2011 йилнинг 6 июль куни Халқаро олимпия қўмитасининг Жанубий Африка Республикасида ўтказилган 123-сессиясида 2018 йилги олимпиада мезбонини аниқлаш учун сайлов ташкил қилиган. Сайлов натижаларига кўра, Пёнгчанг шаҳри 63 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонади.
Олимпиада медаллари
2017 йилнинг 21 сентябрь куни Жанубий Корея пойтахтида Олимпиада медаллари тақдимоти ўтказилди. Медалларнинг олд томонида диагонал чизиқчалар туширилган. Бу Олимпиада тарихи ва спортчиларнинг барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Орқа қисмида эса спорт турлари рамзлари туширилган.
Пёнгчангда спортчилар 15 йўналиш бўйича медаллар учун кураш олиб борадилар
Биатлон
Бобслей
Скелетон
Кёрлинг
Конькида югуриш
Фигурали учиш
Шорт-трек
Тоғ чанғиси
Чанғи иккикураши
Чанғи пойгалари
Трамполиндан сакраш
Фристайл
Сноуборд
Чана спорти
Хоккей
Ўйинлар тимсоли
Ўйинлар тимсоли сифатида Сухоран йўлбарси ва Пандаби айиқчаси танланган.
Мусобақанинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Манба : olamsport.com