Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларида хотин-қизлар биатлоннинг спринт пойгаларида, эркаклар эса шотрт-трекда ўзаро баҳслашди.
Мусобақада германиялик Лаура Дальмайер барча рақибларини ортда қолдириб, Олимпия ўйинлари ғолибига айланган бўлса, норвегиялик Марте Олсбу кумуш, чехилик Вероника Виткова эса бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, эркаклар ўртасидаги шорт-трек баҳсларида мезбон спортчиси Лим Хё Жун маррага 2 дақиқа 10,485 сонияда билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Олимпиада рекордини янгилади. Голландиялик Шинки Кнегт эса пойгани иккинчи бўлиб якунлади. Россиялик Семён Елистратов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.






