АсосийDunyo

«Севол» кемасининг қутқарув ишларида ғаввос ҳалок бўлди

16 апрел Жанубий Корея соҳилларида чўкиб кетган "Севол" кемаси қутқарув ишларида иштирок этган ғаввослардан бири ҳалок бўлди. Навбатдаги сув ости қидирув ишлари давомида у ҳушидан кетган, сўнгра яқин орадаги шифохонага етказилган. Бироқ шифокорлар эса уни қутқариб қола олишмади. 
Undine Marine Industries хусусий компаниясида хизмат кўрсатувчи ғаввос 25 метр чуқурликка тушганидан 5 дақиқа ўтиб, у билан алоқа йўқолган. Ушбу воқеадан сўнг кема атрофидаги барча ишлар вақтинчалик тўхтатилди. 
Севол кемаси қидирув қутқарув ишларининг 19-кунига келиб, ҳалок бўлганлар сони 262 нафарга етди. 40 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 
  

 

    Бошқа янгиликлар