Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаб келган Рустам Жўраев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланди.
Рустам Жўраев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи вазифасини бажариб келган, айни пайтда Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган Баҳодир Қурбоновнинг ўрнини эгаллади.
Рустам Жўраев 2017 йилнинг 18 мартда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган эди.
Унгача у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.