1

Президент мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди

СИЁСАТ 15.02.2018, 09:54
Президент мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Унда мактабгача таълим муассасаларининг жойлардаги аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев бу тизимни ҳар томонлама таҳлил қилиб, шу пайтгача назардан четда қолган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди.

Йиғилишда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий боғчалар ташкил этиш, уларда болаларни белгиланган меъёрлар асосида тўғри ва сифатли овқатлантириш, тарбиячиларнинг савияси, билими ва кўникмаларини ошириш каби қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1