АсосийJamiyat

Инкассатор автомобили автобус билан тўқнашди, жабрланганлар бор (фото)

'Инкассатор автомобили автобус билан тўқнашди, жабрланганлар бор (фото)'ning rasmi

Бугун, эрталаб соат 08:00 да Тошкентдаги Минор метроси яқинидаги чорраҳада йўловчи автобус ва инкассатор автомобили тўқнашиб кетди.

"Авиасозлар" - "Юнусобоад-12 массиви" йўналишидаги 72-сонли "Мереседес" автобуснинг олдчап тарафи жиддий шикастланган. КАМАЗ" русумли зирҳланган инкассатор автомобилининг эса олди қисм шикастланган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра йўловчи ташувчи автобус “махсус” автомашинага йўл бермагани натижасида ЙТҲ рўй берган. Натижада Автобус ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмган ва етти нафар йўловчи жароҳатланган, улар 7-сонли шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Воқеа жойига ЙҲХБ ходимлари етиб келиб вазиятни ўрганмоқда.



    Бошқа янгиликлар