1

Ўзбекистонда 2017 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 12,3 фоизга ўсди

ИҚТИСОДИЁТ 16.02.2018, 09:24
Ўзбекистонда 2017 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 12,3 фоизга ўсди

Ўтган йилнинг январь декабрь ойларида Ўзбекистонда номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 2016 йил билан таққослаганда 12,3, ёлланма ходимлар даромадлари эса 12,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда ҳукумат, Касаба уюшмалари федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида бош келишув доирасида оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар беради ЎзА.

Қўшма йиғилишда 2017 йил мобайнида касаба уюшмалари органлари ва меҳнат инспекциялари томонидан ходимларнинг ойлик иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар қабул қилингани қайд этилди. Иш берувчилар томонидан меҳнат ҳақининг энг кам миқдори стандартларига риоя этилиши устидан давлат ва жамоат назорати ўрнатилди. Бу миқдорнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг 1 разряди ставкасидан кам бўлмаслиги бўйича назорат олиб борилди.

Касаба уюшмалари томонидан қарийб 6700 ташкилотнинг иш фаолияти ўрганилиб, уларнинг 354 тасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Аксарият хўжалик субъэктларида жамоа-шартномавий ҳужжатлар орқали иш ҳақи фондининг тариф қисми оширилишига эришилди.

2017 йилда меҳнат ресурслари сони 18 миллион 672,5 минг кишини ташкил этиб, бу борада 2016 йилга нисбатан 183,6 мингтага ўсиш кузатилди. Банд аҳолининг 17,3 фоизини давлат секторида меҳнат қилаётганлар, 82,7 фоизини эса нодавлат секторида фаолият кўрсатаётганлар ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1