АсосийJamiyat

Бухоро вилояти ҳокими ўзгаргани ҳақидаги хабарлар рад этилди

'Бухоро вилояти ҳокими ўзгаргани ҳақидаги хабарлар рад этилди 'ning rasmi

“Озодлик” радиосининг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани ва унинг ўрнига Бухоро шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб турган Карим Камолов тайинлагани ҳақида тарқатган хабари нотўғри. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Вилоят ҳокими Ў. Барноев айни шу дақиқаларда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 феврал куни Бухорога ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга ҳамроҳлик қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар