АсосийSport

Пхёнчхан-2018. Комил Тўхтаев гигант слаломда иштирок этди

'Пхёнчхан-2018. Комил Тўхтаев гигант слаломда иштирок этди'ning rasmi

Жанубий Кореяда XXIII қишки Олимпия ўйинлари давом этмоқда.

Бугун тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев гигант слалом баҳсларида стартга чиқди. Ҳамюртимиз биринчи чиқишда 1:17.72 натижа қайд этди. Иккинчи чиқишда эса 1:18.27 дақиқада маррага етиб борди. Умумий ҳисобда 2:35.99 натижа кўрсатган Комил 110 нафар спортчи ичида 52-поғонани қайд этди. У пешқадам спортчидан 17.95 сония кеч финишга кириб келди.

Гигант слалом баҳслари якунига кўра 2:18.04 натижа қайд этган австриялик Марсель Хиршер олтин медални қўлга киритди. Кумуш ва бронза медаллари мос равишда норвегиялик ва франциялик спортчиларга насиб қилди.


    Бошқа янгиликлар