Токиода ноодатий мода намойиши бўлиб ўтди. Савдо марказга ташриф буюрувчилар 42 метрли тикка девордаги модалар чиқишини кўриб, ҳайратга тушишди. Ушбу шоу Precious мода нашри томонидан ташкил қилинди, дея ёзади Telegraph.
Журнал ушбу ноодатий усул билан ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Намойишда махсус тросларга маҳкамланган, 8 нафар манекенчи иштирок этди.





