1

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда

СИЁСАТ 21.02.2018, 15:05
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил баҳор фаслида Озарбайжонга расмий ташриф билан бориши мумкин. Бу ҳақда 20 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган икки давлат тадбиркорлари бизнес-форумида Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

«Президентлар бир-бирини яхши танийди, улар бир қатор халқаро майдонларда учрашишган. Аниқ санани ҳозир айтиш қийин, лекин ташриф шу йилнинг баҳори, эҳтимоли билан май ойи охирида бўлади», — деди элчи.

Дипломатнинг таъкидлашича, ташриф давомида кенг доирадаги йўналишлар, хусусан, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Томонлар транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Баку — Тбилиси — Карс йўлагини яратиш масаласини ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1