Бекободда 50 минг сўмликни қалбакилаштирган фуқаролар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 26.02.2018, 13:05
Бекободда 50 минг сўмликни қалбакилаштирган фуқаролар қўлга олинди

22 февраль куни Тошкент вилояти Бекобод туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекобод маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган Х.Унинг уйида ўзининг жиноий шериклари, Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи муқаддам судланган 1990 йилда туғилган С.М ва Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғилган Д.Тлар қалбаки пул ясаш мақсадида рангли принтер ва компьютер жамланмасини сотиб олиб, ушбу принтер ёрдамида келгусида ўтказиш мақсадида, 50 000 сўмлик купюрадан ксеронусха кўчириш йўли билан жами бўлиб 117 дона – 5 850 000 сўм қалбаки пул маблағларини ясаб, шу қалбаки пулларни келгусида ўтказиш учун сақлаб келаётгани аниқланди. Далилий ашёлар сифатида принтер ва 5 500 000 сўм пуллар олинган.

Тадбир давомида С.М 21 февраль куни Бекобод тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган Ш.Тга тегишли дўкондан бир шиша вино харид қилиб, харид қилинган маҳсулот учун бир дона 50 000 сўм қалбаки пулдан фойдаланганлиги, бундан ташқари, шу куни Х.У Ўзбекобод маҳалласида яшовчи Ф.Хга икки дона 50 000 сўм қалбаки пулларни қарз учун берганлиги ва тўрт дона 50 000 сўм қалбаки пулларни Д.Т ёқиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматбаҳо қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1