Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг 2026 йилги ОФК U-23 Осиё кубогида иштирок этадиган якуний таркиби маълум бўлди. Рўйхатдан жами 23 нафар футболчи ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.
Қайд этилишича, бош мураббий Равшан Ҳайдаров ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати учун якуний таркибни тасдиқлаган.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси турнирдаги иштирокини 7 январь куни Ливанга қарши ўйин билан бошлайди.
Маълумот учун, 2026 йилги ОФК U-23 Осиё кубоги 23 ёшгача бўлган эркаклар миллий терма жамоалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ушбу мусобақа қитъавий чемпионатнинг 7-турнири ҳисобланади.
Мусобақа Саудия Арабистонида ташкил этилади ва финал босқичида жами 16 та жамоа иштирок этади.






