АсосийСпорт

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Овоз бериш жараёнида Ҳусанов Осиёнинг бир қатор истиқболли футболчиларини ортда қолдирди.

'Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди'ning rasmi

Гоалпост нашри томонидан ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилди. 

Овоз бериш жараёнида Ҳусанов Осиёнинг бир қатор истиқболли футболчиларини, жумладан Ўзбекистон, Австралия, Индонезия, Корея Республикаси ва Ироқ вакилларини ортда қолдирди. Ушбу рўйхатда, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев ҳам бор эди.

    Бошқа янгиликлар