АсосийJamiyat

Автобус ва трамвайларга сотиладиган жетонлар лимити оширилди

Банк пластик карточкалари асосида автобус ва трамвайларда йўлкира хақини тўлаш учун бир марталик сотиладиган жетонлар сони оширилди.

Эндиликда жетонларни нақд пулсиз асосда ҳарид қилишнинг бир марталик лимити 50 тагача оширилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АК хабар беради. Аввал йўловчилар пластик карта воситасида фақат 30 та жетон ҳарид қилишлари мумкин эди.

Жетонлар сотишда лимит ўрнатилишининг сабаби шундан иборатки, мазкур тўлов тизими тажриба асосида ишлаб чиқилган, жетонлар сони чегараланганлиги учун эса уларни сотиш ҳажмига чеклов қўйилган.

    Бошқа янгиликлар