Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг 39 ёшли ўғли Алишер Қодиров Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда «UzNews.uz» нашри хабар берди.
Алишер Қодиров 1979 йилнинг 21 апрель куни туғилган бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-банди, 165-моддасининг 3-банди, 168-модда 3-банди, 168-модда 4-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров “COUNCIL” адвокатлик фирмаси раҳбари бўлган.






