1

Ўзмиллийбанк Наврўз айёми муносабати билан янги омонатни таклиф этмоқда

ЖАМИЯТ 09.03.2018, 10:26
Ўзмиллийбанк Наврўз айёми муносабати билан янги омонатни таклиф этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларини Навруз айёми билан муборакбод этади ва жисмоний шахслар учун миллий валютада янги муддатли омонатни таклиф қилади:

«Наврўз» муддатли омонати:

- омонатни сақлаш муддати – 3 ой;

- йиллик фоиз ставкаси – 17%;

- бошланғич бадал миқдори – 1 000 000 сўм;

- маблағлар ҳам нақд пул кўринишида, ҳам пластик картадан қабул қилинади;

- қўшимча бадаллар қабул қилинади;

- ҳисобланган фоизлар омонат ҳар ой тўлаб берилади, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмайди ва талаб қилиб олингунча ҳисобварағига ўтказилади;

- омонатга маблағлар қабул қилиш 2018 йил 31 майга қадар амалга оширилади.

Жамғармаларининг бошқарилишини бизга ишониб топширганлар фаровонлиги учун ўзимизни масъул деб ҳисоблаймиз!

Қўшимча маълумотларни Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим/филиалларидан ёки (0 371) 148-00-10 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1