АсосийSport

Пхёнчханда қишки Паралимпия ўйинлари старт олди

'Пхёнчханда қишки Паралимпия ўйинлари старт олди'ning rasmi

18 мартгача давом этадиган ушбу спорт байрамида дунёнинг 49 та мамлакатидан 570 нафарга яқин паралимпиячи иштирок этади. Спортчилар 6 ҳил спорт тури бўйича 80 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар.

Маълумот учун, мазкур ўйинларда ўзбекистонлик спортчи Ёқутхон Ҳолбекова ҳам иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

У чанғи пойгалари баҳсида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳамюртимизнинг илк старти 12 март кунига мўлжалланган. Ўша куни Ёқутхон 15 км масофага бўладиган чанғи пойгаларида қатнашади. 14 март куни у 1,5 км масофали спринт баҳсларида иштирок этади. 17 март куни эса Холбекова 7,5 км масофага классик пойга баҳсларида ўз омадини синаб кўради.

    Бошқа янгиликлар