Севара Назархон "Точь-в-точь" телешоусидаги иштирокини давом эттирмоқда.
Шоунинг 12-турида Севара Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров қиёфасида намоён бўлди. У “Ялла” гуруҳининг “Уч қудуқ” қўшиғини ижро этди.
Ижро сўнгида Фаррух Зокировнинг ўзи ҳам саҳнага чиқиб, Севара билан бирга куйлади. Фаррух Зокировнинг ўзи ҳам ўзини Севара қиёфасида кўриб лол қолганини айтди.





