13 март куни Ўзбекистоннинг "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида тўртинчи тур учрашувини ўтказди.
Вакилларимиз Қатарда "Ас-Садд" жамоаси меҳмони бўлишди. Афсуски, ўйин "Насаф" учун жуда омадсиз ўтди. Рақиб жамоа аъзоларининг тўртта голига, "аждарлар" умуман жавоб қайтара олмадилар, дея хабар берди UFF.
Осиё чемпионлар лигаси, 4-тур
"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0
Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.
“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳасанов 45.