1

Эътибордан четда қолган ўқувчилар жиноятга қўл урди

ЖИНОЯТ 15.03.2018, 12:51
Эътибордан четда қолган ўқувчилар жиноятга қўл урди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 5 март куни соат 08.30дан 14.00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Муқимий кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган Ш. Маматқулованинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидан пулларини ўғирлаб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой тумани Гулистон маҳалласи Пахтакор кўчаси 11-уйда яшовчи, Самарқандаги коллеж ўқувчиси, 2000 йилда туғилган З.Яхшибоев, ва А.Қурбонов маҳалласи Беруний кўчаси 4-уйда яшовчи, коллеж ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Ф.Маъруфовлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.

Шунингдек Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2018 йил 27 февраль соат 10.00дан 16.00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тинчлик кўчасида яшовчи, Д.Расулованинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидаги сейфидан пуллари ва турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккабоғ туманида яшовчи, мактаб ўқувчиси, О.Ҳ содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1