“Аэрофлот” Тошкентга амалга ошириладиган бир нечта рейсни бекор қилди

ЖАМИЯТ 30.05.2014, 11:00
“Аэрофлот” Тошкентга амалга ошириладиган бир нечта рейсни бекор қилди

Россиянинг “Аэрофлот” компанияси Тошкентга амалга ошириладиган бир нечта рейсларни тўхтатади. Бу ҳақда UzDaily.uz нашри Россиянинг ҳаво транспорти Федерал агентлигига (Россавиация) асосланган ҳолда хабар беради.

Хусусан, авиакомпания Ростова-на-Дону ва Минеральный Водадан пойтахтимизга амалга ошириладиган рейсларни ёпди. Бундан ташқари, “Аэрофлот” Сочи-Тошкент парвозини ҳам амалга оширишдан бош тортди.

Федерал агентлик маълумотларига кўра, “Аэрофлот” авиакомпанияси мазкур йўналишларда амалга оширишга берилган рухсатни қайтариб олишга қарор қилди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1