1

Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича анжуманга Қатар ҳам таклиф этилди

СИЁСАТ 16.03.2018, 10:11
Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича анжуманга Қатар ҳам таклиф этилди

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича 26-27 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияга таклиф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

"Таклифнома шунингдек, афғон муаммоси бўйича кўплаб, хусусан, "Қобул жараёни" ва бошқа ташаббусларнинг фаол иштирокчиси бўлган ҳамда "Толибон" иштирокида тинчлик жараёнини ташкил этишда муҳим роль ўйнаши мумкин бўлган Қатар Ташқи ишлар вазирлигига ҳам юборилди", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

ТИВнинг аниқлик киритишича, Қатарни анжуманга таклиф этиш ташаббуси Афғонистон томонидан халқаро анжуман ўтказиш ташаббускори бўлган Ўзбекистон билан ҳамкорликда илгари сурилган.

Қатар вакилларининг яқин вақт ичида расмий жавоб қайтаришлари кутилмоқда.

"Толибон" ҳаракати ваколатхонаси АҚШ, Афғонистон ва Қатар ҳукуматлари қўллаб-қувватлови остида 2013 йилда Доҳада очилган.

Ўзбекистон ТИВнинг маълумот беришича, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ бош котиби, Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари таклиф этилган. АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам анжуманда иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1