“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимияти ташаббуси билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан халқаро аҳамиятга эга бўлган А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 142-километри – “Қорахитой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, 16 февралдан “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 километлари оралиғида (Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача) янги намунадаги махсус автоматлаштирилган 3 дона фоторадар ускунаси расман ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур фоторадарлар ёрдамида 13 мартга қадар 29 минг 400 дан ортиқ ҳайдовчи белгиланган тезлик талабини бузган.






